«даврон ҳидоятов» тегли мақолалар


Даврон Хидоятов ва Александр Сахапов «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосарлари бўлди
20 март 2024, 12:33

Даврон Хидоятов ва Александр Сахапов «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосарлари бўлди

Даврон Хидоятов «Ўзавтосаноат» бошқарув раисининг инновация ва инвестициялар бўйича ўринбосари, Александр Сахапов эса сотувни ривожлантириш ва маркетинг бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Хидоятов ўтган ҳафта 2021 йилдан буён ишлаб келаётган Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетганди.

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетади
14 март 2024, 00:41

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетади

Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши кутилмоқда. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шу муносабат билан унга чопон ва фахрий ёрлиқ топширди.

Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юклатилди
26 феврал 2023, 10:12

Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юклатилди

24 февралдан Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосари Журъатбек Рахмонов зиммасига юклатилди. Бунга ҳокимнинг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинмади, кечиктирилди
15 декабр 2021, 13:22

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинмади, кечиктирилди

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва янги замонавий кутубхона қурилиши тўғрисидаги фармойиш бекор қилинмагани, аксинча, кредитор қарздорликни ёпиш мақсадида кечиктирилгани маълум қилинди. Бироқ, вилоятнинг янги ҳокими Зойир Мирзаев имзолаган фармойишда собиқ ҳокимнинг қарорини бекор қилиш ҳақида сўз борган эди.

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинди
13 декабр 2021, 09:48

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинди

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг олдинги хокими имзолаган Нурафшон шаҳрида умумий қиймати 34,4 млрд сўм бўлган ёдгорлик мажмуи ва кутубхона қуриш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ушбу маблағлар муҳтожларга ёрдам бериш ва бошқа мақсадларга сарфланади.

Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди
18 ноябр 2021, 16:56

Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Тошкент вилояти собиқ ҳокими Даврон Хидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими этиб тайинланди.

Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди
18 ноябр 2021, 16:42

Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Зойир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

«IKEA мебель фабрикаси лойиҳаси таклиф сифатида айтилган» — Даврон Ҳидоятов
16 сентябрь 2021, 18:17

«IKEA мебель фабрикаси лойиҳаси таклиф сифатида айтилган» — Даврон Ҳидоятов

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов президентга тақдим этилган, бироқ IKEA томонидан рад этилган мебел фабрикаси қурилиши лойиҳаси тадбиркорлар томонидан таклиф сифатида айтилганини маълум қилди. IKEA компаниясининг Туркиядаги ваколатхонаси билан музокаралар олиб борилган ва томонлар дастлабки келишувга эришгани боис тақдимотга киритилган.

Тошкент вилояти ҳокими Сенат аъзоси этиб сайланди. Нега ҳокимлар сенатор этиб сайланади?
24 август 2021, 15:16

Тошкент вилояти ҳокими Сенат аъзоси этиб сайланди. Нега ҳокимлар сенатор этиб сайланади?

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов мутлоқ кўпчилик овоз билан Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди. Аввалроқ Адлия вазири Русланбек Давлетов нима учун ҳокимлар Сенат аъзоси этиб сайланиши мумкинлигини тушунтирган эди.

«Рустам Холматов ўзи ариза ёзди, ҳеч ким унга кет дегани йўқ» — президент
19 март 2021, 12:18

«Рустам Холматов ўзи ариза ёзди, ҳеч ким унга кет дегани йўқ» — президент

Президент раислигида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда давлат раҳбари вилоятнинг собиқ ҳокими Рустам Холматовнинг ишдан кетиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. «Рустам Холматов ўзи ариза ёзди, ҳеч ким унга кет дегани йўқ», — деди у. Бундан ташқари, президент ҳозирга қадар ҳеч ким шаҳар ёки туман ҳокими ўзи ариза ёзмаганини қайд этди.

Даврон Ҳидоятов — Тошкент вилоятида аниқланган муаммолар ва вазифалар хақида
16 феврал 2021, 16:13

Даврон Ҳидоятов — Тошкент вилоятида аниқланган муаммолар ва вазифалар хақида

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бир ҳафта ичида вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари электрон ҳужжат айланиш тизимига тўлиқ ўтказилишини маълум қилди. Бундан ташқари, икки йил ичида вилоятда боғча ёшидаги болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олиниши 100 фоизга етказилиши режалаштирилган. Ҳокимликдаги йиғилиш давомида Даврон Ҳидоятов вилоятдаги муаммолар ва уларни ечиш бўйича вазифаларга батафсил тўхталди.

Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди
30 январ 2021, 13:45

Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов президент фармони билан ишдан олинди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Олдинроқ президент битта ҳоким ва вазир ишдан олинишини эълон қилганди. «Садоқатли одам, лекин ишни бажара олмаяпти. Аравани тортмаяпти», — деганди президент ишдан кетадиган ҳоким ҳақида гапириб.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг